Робиъул-аввал ойининг 14-куни
- Ҳижрий 3-йил, 14-рабиъул аввал куни (милодий 624-йил 3-сентябр) Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, у Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).
- Ҳижрий 64-йил 14-робиъул-аввал куни Язид ибн Абдулмалик вафот этди.

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ زَكَرِيَّا بْنِ أَبِي زَائِدَةَ، عَنِ الْحَسَنِ بْنِ عَيَّاشٍ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، قَالَ: قَالَ الْمُغِيرَةُ بْنُ شُعْبَةَ: أَهْدَى دِحْيَةُ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم خُفَّيْنِ، فَلَبِسَهُمَا
وَقَالَ إِسْرَائِيلُ: عَنْ جَابِرٍ، عَنْ عَامِرٍ، وَجُبَّةً فَلَبِسَهُمَا حَتَّى تَخَرَّقَا لا يَدْرِي النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، أَذِكًى هُمَا أَمْ لا
Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу айтади:
«Диҳя розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бир жуфт махси совға қилди. У зот махсини кийдилар».
Омирдан қилинган ривоятда шундай дейилган: «(бир жуфт махси) ва жубба совға қилди. У зот уларни йиртилгунича кийдилар. Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (махсига ишлатилга ҳайвон териси) Бисмиллаҳ деб сўйилганми ёки йўқми билмасдилар».
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو دَاوُدَ الطَّيَالِسِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا هَمَّامٌ، عَنْ قَتَادَةَ، قَالَ: قُلْتُ لأَنَسِ بْنِ مَالِكٍ: كَيْفَ كَانَ نَعْلُ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم ؟ قَالَ: لَهُمَا قِبَالانِ
Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шиппаклари қандай эди?», дедим. У: «Шиппакларининг (оёқ бармоқлари орасидан ўтадиган) икки тасмаси бор эди», деди».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси