25 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 25-куни

 
  • Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
  • Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.


Сафар ойининг саккизинчи куни содир бўлган воқеалар

Ҳижрий 180 йил сафар ойининг саккизинчи куни (милодий 796 йил 23 апрель) Ҳакам ибн Ҳишом отаси Ҳишом ибн Абдулҳамид вафотидан сўнг 26 ёшида Андалус тахтига ўтирди. Ҳакам ибн Ҳишом ҳижрий 154 йил (милодий 771 йил) таваллуд топиб, ҳижрий 206 йил (милодий 822 йил) вафот этган. Унинг 19та ўғил ва 32та қиз фарзанди бўлган.

Ҳижрий 918 йил сафар ойининг саккизинчи куни (милодий 1512 йил 25 апрель) Султон Салим I отаси Боязид II дан сўнг Усмонлилар давлати тахтини эгаллади. Султон Салим I даврида давлат шарқ томондан кўплаб ерларни фатҳ қилишга муваффақ бўлган.

Ҳижрий 1099 йил (милодий 1688 йил) Маҗор қўмондони Карфа Усмонлилардан Агар вилояти марказини эгаллаб, масжидларни вайрон қилди. Бу билан Маҗористон шимоли Усмонли ҳукмронлигидан чиқди.

Ҳижрий 1405 йил (милодий 1984 йил) Саудия Арабистони подшоҳи Фаҳд ибн Абдулазиз Қубо масжидини кенгайтириш лойиҳасига тамал тоши қўйди.

Ҳижрий 656 йил (милодий 1258 йил) Усмонли сулоласига асос солган султон, Усмонли давлати асосчиси Усмон I таваллуд топди.

Ҳижрий 1257 йил (милодий 1841 йил) Мисрда мустамлакачиликка қарши курашнинг йирик етакчиларидан бири Аҳмад Аробий дунёга келди.

Ҳижрий 35 йил (милодий 656 йил) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан, форслар ичида биринчи бўлиб Исломни қабул қилган улуғ зот Салмон Форсий розияллоҳу анҳу вафот қилдилар.

18:59 / 02-август
Сафар
Сафар ойининг йигирма учинчи куни содир бўлган воқеалар
       Ҳижрий 370 йил 23 сафар куни (милодий 980 йил 11 сентябр) тиббиёт, фалакиёт ва фалсафа илмида машҳур ва бу борада қалам тебратган буюк олим Абу Али Ҳусайн ибн Сино таваллу...
16:21 / 17-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг йигирма иккинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 12 йил 22 сафар куни (милодий 633 йил 3 май) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар билан форслар ўртасида Ироқнинг «Валжа» номли жойида жанг бўлди. Бу жангда мусулмонлар форсл...
12:46 / 17-июль Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн олтинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 15 йил 16 сафар куни (милдодий 636 йил 29 март) буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос мусулмонлар билан бирга форс жангчиларига қарши сўнгги жангга киришдилар ва Аллоҳ таолонинг инояти билан форслар...
14:53 / 10-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн бешинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 609 йил 15 сафар куни (милодий 1212 йил 17 июл) мусулмонлар Кастилия ва европа салбчиларига қарши бўлган «Иқоб» жангида мағлуб бўлди ва Андалуснинг «Иқоб» минтақаси душманлар қуршовида қолди...
14:35 / 13-август Батафсил...